2024 йилнинг 19–26 май кунлари Боку шаҳрида лизинг компаниялари, банклар ва суғурта ташкилотлари учун ADA Университетининг амалиёт профессори, лойиҳаларни бошқариш соҳасининг (PMP) сертификатланган профессионали, Озарбайжонлик бизнес-тренер ва консультант жаноб Жайхун Маммадбайлининг «Лойиҳаларни бошқариш асослари» мавзусида семинар-тренинг ўтказиляпти. Семинар-тренинг ташкилотчилари — Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси ва PM Academy (Озарбайжон).
Семинар-тренингда Ўзбекистоннинг қуйидаги банклари, лизинг ва суғурта компаниялари фаол иштирок этмоқда — «Uzbek Leasing International A.O." АЖ, «Uzagrolizing» АЖ, «Asaka-Trans-Leasing» МЧЖ ЛК, «Trast Leasing» МЧЖ, «Mikro Leasing» МЧЖ ХК, «Trast Muamalat» МЧЖ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Xalq Bank» АК ва «Аsia Insurance Sug’urta Kompaniyasi» АЖ.
Батафсил: uzbekleasing.uz